Халқ депутатга айтган масала ечиладиган бўлди

нига етган ҳафтада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, одамларни ўйлантираётган ана шундай муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш мақсадида улар билан юзма-юз мулоқот қилишди. 

Жумладан, парламент қуйи палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулбаҳор Саидғаниева Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашувда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ўзи сайлаган халқ ноибига фикр билдирди. Жумладан, Мозортол қишлоғидаги аҳоли фарзандлари учун барча қулайликларга эга боғча зарурлиги, “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини Чигит қишлоғида электр симёғочлари эскилиги, тоза ичимлик сув узоқ масофадан ташиб келиниши, Бордон қишлоғи Ўрикзор маҳалласида истиқомат қилаётган 260 дан зиёд хонадон учун янги трансформатор ўрнатиш зарурати маҳаллаларнинг бир неча йиллик муаммоси экани ойдинлашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Саидғаниева ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, соҳа мутахассислари таклиф ва муаммолар юзасидан тегишли тартибда жавоб бердилар. Мутасадди ташкилот вакиллари билан муаммоларни ҳал этиш масаласида келишиб олинди. 

Туман инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, фуқаролар ўз ҳудудидан сайланган депутатлар билан учрашиб, муаммолари юзасидан кўмак олиши мумкинлиги эслатиб ўтилди. 

Худди шундай очиқ мулоқот, одамлар муаммосига амалий ечим топилган тадбир туманнинг 16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди.
 
Нашр этиш   Ўқилди : 422