Депутат Дадамурод Баратов ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида "Ёш китобхонлик" тадбири ўтказилди

Халқ депутатлари Олмалиқ  шаҳар Кенгаши депутатлигига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Дадамурод Баратов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5  муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларни китоб ўқишга жалб қилиш мақсадида 7-сонли умумтаълим мактабида  "Ёш китобхонлик" ҳамда "Аждодлар руҳи мангу барҳаёт" мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Дадамурод Баратов энг фаол ва иқтидорли ёшларга бадиий китоблар ҳамда мактабнинг спорт бўйича мусобақа ғолибларига спорт буюмларини топширди.
Нашр этиш   Ўқилди : 409