Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2020 йил 29 январдаги II сессияси КУН ТАРТИБИ

 

2020 йил 29 январь
соат 11 :00
 
Тошкент вилояти ҳокимлиги катта мажлислар зали

 

I. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил
24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган долзарб вазифалар тўғрисида.
 
 
Ахборот берувчи:
 
Р.Холматов – Тошкент вилояти ҳокими (15 дақиқа)
 
 
 
II. Тошкент вилояти ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Тошкент вилояти прокурорининг ахбороти  тўғрисида.
 
 
Ахборот берувчи:
 
С.Самадов – вилоят прокурори (10 дақиқа)
 
 
 
III. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2019 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
Т.Арипов - вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи(10 дақиқа)
 
 
 
IV. Тошкент вилояти жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий ҳамда иқтисодий судлари ҳамда туман (шаҳар) судлари томонидан
2019 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан вилоят судлари раисларининг ахбороти тўғрисида.
 
 
Ахборот берувчилар:
 
Д.Таджибаев     – Жиноят ишлари бўйича суд раиси
О.Исмаилов       – Фуқаролик ишлари бўйича суд раиси,
М.Абубакиров  – Маъмурий суд раиси,
Р.Хайдаров       – Иқтисодий суд раиси в.в.б.    (20 дақиқа)
 
 
 
V. Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ахбороти тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
А.Муҳаммадиев - вилоят адлия бошқармаси бошлиғи(10 дақиқа)
 
 
 
VI. Вилоят ҳокимлиги ижро аппарати ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
О.Рустамов – Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (5 дақиқа)
 
 
VII. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил 12 ойлик ижроси тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
Ф.Худойбердиев - Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи (10 дақиқа)
 
VIII. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил I чорагида шаклланиши кутилаётган қўшимча манбаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
             Ф.Худойбердиев - Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи
            (10 дақиқа)
 
IX. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларнинг
2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
          Доимий комиссия раислари       (20 дақиқа)
 
X. Бошқа масалалар.

 

 

Нашр этиш   Ўқилди : 3818