
Вилоят Кенгашининг 2020 йил 13 январдаги VI/I-VII-сонли “Халқ депутатлари вилоят кенгаши доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 19- ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
I. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қуйидаги 8 та доимий комиссиялари тузилсин:
1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;
2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;
3) Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;
4) Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;
5) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;
6) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;
7) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича;
8) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.
II. Доимий комиссияларнинг шахсий таркиби 1-8 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Халқ депутатлари вилоят
Кенгаши сессиясининг раиси Н.Ботиров
Кенгаши сессиясининг раиси Н.Ботиров
