Вилоят Кенгашининг 2019 йил 30 сентбрдаги ХХХХ/IV-I-сонли “Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов округларини тузиш тўғрисида”ги Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарорига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши
 
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:
 
1.  Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов округларининг миқдори 60 та этиб белгилансин.
2.  Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов округларининг чегаралари, сайловчилар сони ҳамда сайлов округлари жойлашган манзиллари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.  Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи ҳар бир сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар сони ўртача 30,5 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Сайдахмедов зиммасига юклатилсин.
 
 
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари          
 
А.Исабаев
 
 
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 484