Вилоят Кенгашининг 2019 йил 30 сентбрдаги ХХХХ/III-I-сонли “Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 13 та округ сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш Тўғрисида”Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 944-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича “Асосий тадбирлар дастури”нинг 12-бандига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши
 
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :
 
1. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 944-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича “Асосий тадбирлар дастури” маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
 
2. Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 13 та округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар рўйҳати иловадаги жадвалга асосан тасдиқлансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун юборилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Сайдахмедов зиммасига юклатилсин.
 
 
Халқ депутатлари Тошкентвилояти
Кенгаши раисининг ўринбосари                                               А.Исабаев
 
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 478