Вилоят Кенгашининг 2019 йил 30 сентбрдаги ХХХХ/I-I-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги тўғрисида”ги Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарорига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши
 
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:
 
1.  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг: 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори қабул қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлиги ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов бўйича сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2.  2019 йил 22 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 
 
 
 
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари                                                 
 
А.Исабаев

 

 

 

 

 

Нашр этиш   Ўқилди : 535