Вилоят Кенгашининг 2019 йил 22 ноябрдаги ХLI/III-I-сонли “Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил якунлари билан кутилаётган ижроси тўғрисида”ги Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 146 ва 147-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ
 
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Худойбердиев ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Курбановнинг вилоятнинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожалантириш дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил якунлари билан кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вилоят молия бош бошқармаси, ободонлаштириш бош бошқармаси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва бошқа бошқармалар маҳаллий бюджетлардан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланишни назарда тутган холда самарасиз штат бирликлари ҳамда йил якунига қадар режалаштирилган мақсадсиз харажатларни аниқлаш ва мақбуллаштириш чораларини кўрсинлар.
3.  Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган бюджет ёйилмаси ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.
4.  Вилоят маҳаллий бюджетининг ички имкониятларидан келиб чиқиб ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва архитектуравий қиёфасини тартибга келтириш ишларини олиб боришда турар ва нотурар бино ва иншоотлар учун товон пулларини тўлаш мақсадида 2019 йил давомида республика бюджетидан олинган мақсадли ссуда маблағларини йил оҳирига қадар қайтариш зарурлиги боис вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари тенг улушда, яъни баланслашган ҳолда 60,0 (олтмиш) миллиард сўмга оширилсин.
5. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг, масъул бошқарма ва ташкилотларнинг эътибори бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш зарурлигига қаратилсин.
6. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда халқ депутатлари вилоят Кенгашига мунтазам равишда маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ахборот бериб борилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси З.Нуров ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов зиммаларига юклатилсин.
 
 
Халқ депутатлари Тошкентвилояти
Кенгаши раисининг ўринбосари                                   А.Исабаев
 
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 505