Вилоят Кенгашининг 2019 йил 22 ноябрдаги ХLI/II-I -сонли “Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисида”ги Қарори

 

2019 йил бошида вилоятнинг даромадлар прогноз режаси (контингент) 8 364,0 млрд. сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, Муҳтарам юртбошимизнинг топшириқларига асосан Тошкент вилояти бўйича 2019 йил контингент режасидан ташқари солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча манбаларни топиш ва янги корхоналарни ташкил қилиш трлн. сўм қўшимча режа топшириқ берилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, вилоятнинг даромадлар режаси 2019 йил 9 ойи учун 2 454,6 млрд. сўм белгиланган бўлиб, амалда 2 665,6 млрд. сўмга бажарилган ёки режага нисбатан 211,0 млрд. сўмга ёки 108,0 фоизга бажарилган.
2019 йил 9 ойлик маҳаллий бюджет жами харажатлар режаси 2 921,7 млрд. сўмни ташкил этиб,амалда 3 044,8 млрд. сўми сарфланди.
2019 йилнинг ўтган даври давомида ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг Давлат дастурларида кўрсатилган тадбирлар асосида иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўналтирилди.
Шунингдек, 2019 йил 9 ойи давомида мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни озиқ-овқат харажатлари учун 29,4 млрд. сўм ажратилган бўлиб, 2018 йилнинг 9 ойига нисбатан 1,4 баробар ёки 20,3 млрд. сўм кўпроқ маблағ ажратилди. 2019 йил 9 ойи давомида мактабгача таълим соҳасида 1 та тарбияланувчи бола озиқ-овқати учун ўртача харажат 17,8 минг сўмга тўғри келиб, 2018 йилда бир болага ўртача 9,0 минг сўмга тўғри келган.
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш учун 2019 йил 9 ойи давомида 50,3 млрд. сўм ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 1,5 баробар ёки 16,9 млрд. сўмга кўпроқ маблағ ажратилди.
Вилоят ҳудудида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фуқароларнинг ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида 135,0 млрд. сўм республика бюджетидан мақсадли ссуда маблағлари жалб этилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан тақдим этилган Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиб, Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
 
1. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Таъкидлаб ўтилсинки, 2019 йилнинг 9 ойлик вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 2 665,6 млрд.сўм, маҳаллий бюджетнинг харажатлар ижроси эса 3 044,8 млрд.сўм миқдорида ижро этилди.
3. Тошкент вилояти бюджети ҳамда туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатларининг 2019 йил 9 ойлик режаси мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.
4.  Вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси 2019 йилнинг 3-чораги давомида 17-сон шакл маълумотнома-билдиришномаларни инобатга олган ҳолда киритилган барча ўзгартиришлар билан тасдиқлансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Нуров ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов зиммаларига юклатилсин.
 
 
 
Халқ депутатлари Тошкентвилояти
Кенгаши раисининг ўринбосари                               А.Исабаев
 
 
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 514