Вилоят Кенгашининг 2019 йил 22 ноябрдаги ХХХХI/I-I-сонли “Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 87-Ангрен округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида” Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши
 
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :
 
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 956-сон қарори билан 87-Ангрен округ сайлов комиссияси раислигига тасдиқланган Исраилов Фуркат Артыкбаевичнинг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 21 ноябрдаги № 3590-сонли маълумотномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 87-Ангрен округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар рўйҳати иловадаги жадвалга асосан тасдиқлансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун юборилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Сайдахмедов зиммасига юклатилсин.
 
 
Халқ депутатлари Тошкентвилояти
Кенгаши раисининг ўринбосари                                               А.Исабаев
 
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 504