2020 йил 7 январдаги 28-сонли “Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига айрим сайлов округларидан такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қарори


Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг 2020 йил 5 январь куни 8 та сайлов округида ўтказилган такрорий овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомалари ва қарорларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 59, 96, 97-моддаларига мувофиқ вилоят сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

1. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 8 та сайлов округларидан такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент вилояти сайлов комиссияси котиби  Д.Шоисманов зиммасига юклатилсин.

 

 Тошкент вилояти сайлов

комиссияси раиси                                                    Ж.Насрединов


Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи

Тошкент вилояти сайлов комиссиясининг

______ йил “___” ________даги

 ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов округларидан сайланган депутатларнинг

Р Ў Й Х А Т И

   

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган органнинг номи

3-“Нурчи” сайлов округидан сайланган депутат

Ли Вадим Геннадьевич

1969 йил

ЎзЛиДеП

“QUVVAT” МЧЖ раҳбари

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани

ЎзЛиДеП

17-“Бўка” сайлов округидан сайланган депутат

Артиков Ғулом Турсунбаевич

1978 йил

Экологик партия

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Тошкент вилояти, Бўка тумани

Экологик партия

26-“Юнусобод” сайлов округидан сайланган депутат

Зохидов Асан Акромович

1956 йил

ХДП 

“MEHNAT GROUP” МЧЖ раҳбари

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани

ХДП

39-“Оҳангарон” сайлов округидан сайланган депутат

Мирзаев Ойбек Адхамович

1972йил

ЎзЛиДеП

Оҳангарон шаҳар "Бекдил" хусусий дорихонаси раҳбари

Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри

ЎзЛиДеП

47-“Нурафшон” сайлов округидан сайланган депутат

Шоумаров

Умид Хикматович

1979 йил

“Адолат” СДП

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани

“Адолат” СДП

48-“Истиқлол” сайлов округидан сайланган депутат

Гуломов Мурод Бахтиёрович

1973 йил

“Адолат” СДП 

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ директори ўринбосари

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани

“Адолат” СДП

49-“Чиноз” сайлов округидан сайланган депутат

Акрамов Алишер Холдорбаевич

1968 йил

“Адолат” СДП

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Чиноз агро саховат” фермер хўжалиги раҳбари

Тошкент вилояти, Чиноз тумани

“Адолат” СДП

51-“Эски Тошкент” сайлов округидан сайланган депутат

Мирзахмедов Бегзод Миралиевич

1983 йил

ХДП

“БЕК” эксклюзив смарт МЧЖ раҳбари

Тошкент вилояти,

Чиноз тумани

ХДП


 

 

Нашр этиш   Ўқилди : 445