Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2019 йил 7 сентябрдаги ХХXVIII сессияси КУН ТАРТИБИ

 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сонли Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақида.
 
С.Самадов - вилоят прокурори -коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия раҳбари.
 
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия тузилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламенти ва низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида.
 
А.Исабаев - Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари.
 
3. Тошкент вилоятини 2019 йилнинг 6 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
 
Р.Холматов - вилоят ҳокими в.б.
С.Самадов - вилоят прокурори.
Т.Арипов - вилоят ИИББ бошлиғи.
А.Курбанов - вилоят ДСБ бошлиғи.
 
4. Тошкент вилояти ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Тошкент вилояти прокурорининг ахбороти  тўғрисида.
 
С.Самадов - вилоят прокурори.
 
5. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасининг вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида
2019 йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
 
Т.Арипов - вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи.
 
6. Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойихаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида.  
О.Рустамов - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари.
Ф.Худойбердиев - вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи.
А.Курбанов - вилоят ДСБ бошлиғи.
 
7. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилги 2-чорак якуни ижроси тўғрисида.
 
Ф.Худойбердиев - вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи.
 
8. Вилоятда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларни ўз вақтида етказиб бериш ва ишларни тизимли ташкил этиш буйича жорий йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Т.Тўраев - вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.
 
9. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг жорий йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида
 
З.Эралиева - Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси  раиси
 
10. Майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида.
О.Рустамов - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
 
11. Норасмий меҳнат (мардикор) бозорларидаги ҳолат ва аҳолини вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бўйича яратилаётган шарт-шароитларни ўрганиш натижалари тўғрисида.
З.Эралиева - Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси  раиси
 
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4201-сонли қарорларининг вилоятдаги ижроси тўғрисида.
Т.Саидов - “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари
 
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сон қарори ижроси бўйича Тошкент вилояти ҳудудида меҳмонхоналарни ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Р.Хамзаев - Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзоси
 
14. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
 
15. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилинган Кенгаш қарорларини тасдиқлаш ҳақида.
 
16. Ташкилий масала. (ташкилий масалалар бўйича қарорларни тасдиқлаш)
 
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 807