Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2020 йил 13 январдаги I сессияси КУН ТАРТИБИ

 

2020 йил 13 январь соат 14:00

Тошкент вилояти ҳокимлиги катта мажлислар зали

 
I. 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
 
Ахборот берувчи:
 
Ж.Насрединов – Тошкент вилояти сайлов комиссияси раиси 
(15 дақиқа)
 
II. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
 
Р.Турдибоева – Сессия котиби (5 дақиқа)

III. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
 
Н.Ботиров – халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессиясига раислик қилувчи (5 дақиқа)

IV. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
 
З.Закирова – 27-“Келес” сайлов округидан сайланган вилоят депутати (15 дақиқа)
 
Cессия ишида 30 минут танаффус эълон қилинади
(Танаффус вақтида партия гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.)

V. Ташкилий масала.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига 36-“Оққўрғон” сайлов округидан сайланган депутат Холматов Рустам Қурбонназаровичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини билдиради ва уни ўқиб эшиттиради (15 дақиқа)

VI. Халқ депутатлари Тошкент вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида.
 
Ахборот берувчи:
 
Н.Ботиров – халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессиясига раислик қилувчи (5 дақиқа)
 
Оққўрғон тумани 8-умумий ўрта таълим  мактаби  директори Н.Ботировнинг якуний сўзи
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 1424