Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари” бўйича доимий комиссиясининг 2019 йилга мўлжалланган ИШ РЕЖАСИ

 

Т/р
Тадбирлар номи, мақсади ва
кутилаётган натижалар
Тадбирларни ўтказиш муддати
Тадбирларни амалга
ошириш шакли
Масъул ижрочилар
1
2
3
4
5
1.     
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг фаол иштирокини масъулиятини ошириш.

Доимий комиссиянинг 2018 йил иш режаси ижроси таҳлили ва 2019 йил иш режасида белгиланадиган устувор вазифалар тўғрисида.
2019 йил
I чорак







2019 йил
Январь
Масала юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудларда тарғибот ишлари олиб борилади ва унда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ахоли таклифлари асосида жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тахлилий маълумот ва таклифлар тайёрланади.

2019 йил иш режаси вилоят сессиясида тасдиқлаш учун   киритилади.
З.Эралиева, доимий комиссия
аъзолари
2.     
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида
2019 йил ҳар чоракда
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини доимий комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида эшитиш
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари

3.     
Тошкент вилояти халқ таълим бошқармаси тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларнинг бугунги кундаги аҳволи, мактаб кутубхоналарини бадиий китоблар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, тизимда йўл қўйилган камчликлар тўғрисида халқ таълим бошқармаси бошлиғи ҳисоботи.
2019 йил ҳар чоракда
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини доимий комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида эшитиш
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари

4.     
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
16 январдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Ф-5181 сонли Фармойиши ижроси бўйича сессияга масала киритиш.

2019йил
II чорак
Масала ишчи гурух томонидан ўрганилади, доимий комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар вилоят сессиясига тақдим этилади.
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари

5.     
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури хамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни доирасида ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича худудларда олиб борилаётган ишларни таҳлилий ўрганиш  


Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг  ижросини ўрганиш. Бу борада вилоят тасарруфидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари (Болалар спорт мактаблари, “Баркамол авлод” ижодиёт уйлари ва бошқалар) фаолиятини таҳлилий ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари тўғрисида.
2019 йил
3-чорак











2019 йил
3-чорак
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят бандликка кўмаклашувчи маркази билан хамкорликда жойларда олиб борилаётган ишлар мониторинги ташкил этилиб, натижалари доимий комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишларида муҳокама этилади. Масала ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, доимий комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар вилоят сессиясига тақдим этилади.
Масала ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, доимий комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар вилоят кенгаши сессиясига киритилади.
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари
6.     
Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан ва интеллектуалл ривожланиши, чет тилларини ўргатилиши бўйича яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлат ва хусусий шерикчилик йўналишида қурилаётган мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати тўғрисида
2019 йил
4-чорак
Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини доимий комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида эшитиш
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари
7.     
Вилоят худудида ички туризм соҳасини ривожлантириш, бу борада чекка худудлардаги зиёратгоҳ ва қадамжоларни ободонлаштириш, улар тарихини ўрганиш ва кенг халқ оммасини хабардор этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
2019 йил
4-чорак
Масала вилоят “Олтин мерос” вилоят бошқармаси билан хамкорликда тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, доимий комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар вилоят сессиясига киритилади
З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари
8.     
Доимий комиссия аъзолари ҳисоботларини эшитиб бориш
Доимий

З.Эралиева,
Доимий комиссия
аъзолари

Нашр этиш   Ўқилди : 574