Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 4 июндаги ХХXII сессияси КУН ТАРТИБИ

 
1.                 Вилоятда сув заҳиралари ва улардан фойдаланиш борасидаги мавжуд аҳвол,  экин ерлари, жумладан пахта майдонлари учун сувга бўлган эхтиёж, ажратилган лимит, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича туманлар кесимида кўрилаётган чора-тадбирлар ва бошқа йўналишдаги  масалалар тўғрисида.

Вилоят “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи,
Қурбонов Бахтиёр Дехқонбоевич

2.                 Суғориладиган экин майдонлари, жумладан пахта майдонлари, уларни ўз вақтида суғориш тадбирларининг бориши, бу борадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан туманлар, фермерларга қарашли ерлар (контурлар) кесимида кўрилаётган чоралар ва бошқа йўналишдаги масалалар тўғрисида.

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи,
Шерматов Сади Бахтиярович

3.                 Сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратиш борасида фермер ва дехқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари дуч келаётган муаммолар, уларни  бартараф этиш чоралари тўғрисида.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси,
                     Тўраев Тўлқинбай Ғаниевич

4.                 Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратиш билан боғлиқ қонун хужжатлари, дастурлар ва тегишли чора-тадбирлар таъминлашдаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисида.

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилоят бошқармаси раҳбари,
Ҳусенов Шуҳрат Исмоилович
 

5.                 Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратиш бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш механизмлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати раиси
Юлдашев Нигматилла Тўлқиинович
 
6.                 Тошкент вилояти ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
 
 
 
Нашр этиш   Ўқилди : 5082