Халқаро ҳамкорлик алоқалари янада яхшиланади

04.02.2021

2021 йил 4 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва АҚШ Миллий демократик институтининг (NDI) Евроосиё бўйича директори Л.Джуитт ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Онлайн учрашувда NDI томонидан Л.Джуитт; Евроосиё, Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия бўйича дастур директори М. Мусио; Марказий Осиё бўйича дастур директори ўринбосари Д. Дуайерлар ҳам иштирок этдилар.

Онлайн учрашув давомида томонлар қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:

– Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашиш;

– Ўзбекистонда грант лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

– Фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб ва устувор йўналишларини муҳокама қилиш ва бошқалар.

Музокаралар чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этган ҳолда, бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини белгилаб олдилар.

 


Нашр этиш   Ўқилди : 27935