ДАВР ТАЛАБИ

18.09.2020

 

 

Инсон зоти борки, унинг учун энг азиз инсонлардан  бири илк бор қўлига қалам тутказган устоз ўқитувчи, мураббий саналади.

 

 

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг олий мезони-инсон манфаати, шулардан ҳам асосийси келажагимиз ворислари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол инсон этишга қаратилган ислоҳатларни ташкил этади. Бу жараёнда фидойи устозлар, ўқитувчилар, мураббийларнинг хизматлари беқиёсдир.

Устоз мураббий, ўқитувчилик шарафли, шу билан бирга машаққатли касб эгаларини, дунёдаги энг фидойи инсонлардир. Чунки, бир болага ҳам илм, ҳам тарбия бериш машаққатини фақат ва фақат уни бошидан ўтказган инсонларгина билишади. Шундай экан, биз устозларимизни ўқитувчиларимизни ва мураббийларимизни ҳар қанча эъзозласак, хурмат ва эҳтиром кўрсатсак оз.

Бу йилги янги ўқув йили пандемия даврида ўзига ҳос малака ҳамда тажрибани ташкил этмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳам бу соҳани жуда мураккаб шароитда олиб боришнинг ўзига ҳос қийинчиликларини ўтказган видеоселектор йиғилишларида қайта-қайта уқтириб ўтдилар.

Янги ўқув йилига Оққўрғон туманида ҳам катта ва аниқ режалар тузилиб, кириб келишди. Президентимиз пандемия даврида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш учун қатор кўрсатма ва топшириқлар бердилар. Фарзандларимизга ўқитувчиларнинг дарс беришда фан асосларини репетиторлар даражасига етказиш талабини қўйдилар. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи тинимсиз изланишлар олиб бориши, малакаларини тинимсиз ошириб боришга ҳаракат қилиши керак.

Туманда   бу йилги ўқув йилида 49 та умумий ўрта таълим мактаблари ва битта “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсата бошлади.  Таълим муассасаларида 19125 нафар ўқувчилар уч тилда тарбия ва таълим оладилар.

2020-2021 йиллардаги ўқув йилида 1582 нафар педагоглар таълим ва тарбия беришга киришдилар. Уларнинг 1211 нафари олий ва 240 нафари ўрта махсус маълумотга эгадирлар. Янги ўқув йилига 1942 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Туманда ўтган ўқув йилида 1340 нафар ўқувчилар тугаллаб, етуклик аттестатларини олишди. Уларнинг олий ўқув юртларига кирганлари жуда озчиликни ташкил этди. Туманда янги ўқув йилга мактабларда тайергарлик кетмоқда. Янги ўқув йили бошланишидан олдин 15-  ва 38-мактаб бинолари қурилиб, замонавий асбоб-ускуналар, кўргазмали қуроллар билан таъминланиб фойдаланишга топширилди. 23-32-ва 28-мактабларида тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилди. Масалан, 23 мактаб жамоаси тайергарлик ишларни амалга оширмоқда. Мактаб биноси 1984 йили қурилган эди, бу йил мактаб анча яроқсиз холга келиб қолганлиги учун 3 миллиард 721 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга мактабнинг хамма жиҳозлари янгиланди, кўргазмали қуроллар келтирилди. Ҳамда бошлангич синфларни ўқув қуроллари ва анжомлари билан таъминлаш учун етарли миқдорда китоб ва анжомлар тарқатилди.

Мактаб 1150 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу йилги ўқув йилида 800 нафар мазкур мактабда таълим ва тарбия олади. Уларга 49 нафар олий маълумотли ва 3 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар дарс беради. Ўқитувчиларнинг 2% олий, 8 таси 1-тоифа ва 17 нафари 2-тоифали ўқитувчилардир. Ўтган йилги ўқув йилини 77 нафар ўқувчи тугатди.

Мактабда ўз касбини билимдонлари меҳнат қилиб келмоқда. Улар ёшларга пухта билим ва тарбия бериш билан бирга ўз билим ва маҳоратларини ёшларга мунтазам ўргатиб келишмоқда. Шунинг учун мактабда таълим бериш сифати йилдан йилга яхшиланиб бориб, мактабни мувоффақиятли тугатган Қобилжон Бердиев, Рустам Холматов, каби ўқувчилар хозирги кунда Республика ва вилоят миқиёсида катта лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Пандамия муносаби билан янги ўқув йили даврида ўқувчилар мактаб худудига 2 та дарвозадан кириб келишади. Мактаб биносининг 8 та эшигидан ўз синф хоналарига киришади. Тирбандликнинг олдини олиш учун дарсларнинг бошланиши ва ўқувчиларнинг мактабга келиш вақти олдиндан тузилган график асосида амалга оширилади.

Масалан: 1-гуруҳ эрталаб соат 8.00 да, 2-гуруҳ 8.30 да, 3-гуруҳ 9.00 да мактабга кириб келишади. Мактабнинг ичкарисига киришда хар бир ўқувчи махсус зарарсизлантириш воситаси билан хўлланган латталар устидан юриб ўтишади ва қўлларини зарарсизлантириш суюқлиги билан ювади. 

Янги ўқув йили бошланишидан олдин 15-  ва 38-мактаб бинолари қурилиб, замонавий асбоб-ускуналар, кўргазмали қуроллар билан таъминланиб фойдаланишга топширилди. 23-32-ва 28-мактабларида тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2020-2021 ўқув йилида биринчи, тўртинчи ва бешинчи синфлар учун ижара дарсликларига, 1-11-синфлар учун тарбия ва инглиз тили дарсликларига буюртмалар берилди. 1,2,3,4,5 ва 8-синфлар учун дарсликлар келтирилиб, таълим муассасаларида ўқувчиларига етказилди.

Янги ўқув йили бошланишидан олдин 19125 нафар ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида сўровномалар ўтказилганида 77 фоиз ота ва оналар дарсларни аънанавий усулда ўқитиш ва 23 фоиз ота ва оналар фарзандларининг онлайн шаклда таълим олиш истагини билдирдилар.

Кузатганимизда тумандаги ҳамма умумтаълим мактабларида белгиланган нормативлар ва гигиеник нормалар асосида мактабларда дарслар бошланиши режалаштирмоқда.

 

Зухра Шодиева

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик

 

 

 палатаси депутати

 

 

ХДП фракцияси аъзоси



Нашр этиш   Ўқилди : 32486