Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2015 йилнинг 28 декабрдаги VII сессияси кун тартиби

 

1. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2015 йил кутилаётган ижроси ҳамда 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида.

Тошкент вилояти молия бошқармаси бошлиғи Убайдуллаев Даврон Йўлдашбоевич

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 
2015 йилда Тошкент вилоятида ўтказилган текшириш якунларига ҳамда 2015 йил 10 августдаги 13/1-507-сонли кўрсатма хатида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг ижроси тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори Фаттахов Абдуворис Абдумаликович, Тошкент вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдукадиров Анвар Абдугафурови

 

3. Тошкент вилоятида 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида.

Тошкент вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Суюнов Фахриддин Набиевич 

            4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 52-сонли қарорининг Тошкент вилоятидаги ижроси ҳақида.

 

Тошкент вилояти ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Ахмедов Ботир Уйғунович

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йиллар учун муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли Қарорининг Тошкент вилояти шаҳар ва туманларидаги ижроси тўғрисида.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Комилжон Шодиметов

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларнинг 2016 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокимиУсманов Ахмад Тугилович

 

7. Ташкилий масалалар.

Печать   Просмотров: 7366