Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2015 йилнинг 9 июндаги III сессияси кун тартиби

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 18 мартдаги КҚ-8-III-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил 22 январдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги, шунингдек, 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор вазифаларига бағишланган мажлисдаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида. 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Усманов Ахмад Тугилович

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси”га ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ишчи гуруҳи таркибини ҳамда ишчи гуруҳнинг 2015 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида. 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Усманов Ахмад Тугилович

 

 

3. 2015 йил 15-16 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида кўрилган масалалар тўғрисида. 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ворисова Максуда Азизовна

 

  

4. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2015 йил 1-чорак ижросини тасдиқлаш ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2014 йил ижроси ижросини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдукадиров Анвар Абдугафурович

 

 

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия сиғимларини қисқартириш энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Қарорининг Тошкент вилоятида ижросини таъминлаш тўғрисида. 

 

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Шадиметов Камалжон

 

 

6. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси тўғрисида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Усманов Ахмад Тугилович

 

 

7. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузурида “Жамоатчилик назорати Кенгаши”ни ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Усманов Ахмад Тугилович

 

 

8. Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши айрим депутатларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида. 

 

 

9. Ташкилий масалалар.

Печать   Просмотров: 6943