
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 26 декабрдаги ХХXIV сессияси КУН ТАРТИБИ
1. Тошкент вилоятини 2018 йилнинг 11 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ғ.Ибрагимов - вилоят ҳокими.
С.Самадов - вилоят прокурори.
Т.Арипов - вилоят ИИБ бошлиғи.
К.Ходжаев - вилоят ДСБ бошлиғи.
2. Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йил якунлари ижроси тўғрисида.
Ф.Худойбердиев - вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи.
3. Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойихаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида.
О.Рустамов - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари.
Ф.Худойбердиев - вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи.
К.Ходжаев - вилоят ДСБ бошлиғи.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг хуқуқий ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5199-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорини ижро этилиши ва ҳозирги кундаги ҳолати тўғрисида.
Т.Тураев - вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.
5. Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати тўғрисида.
С.Бобоқулов - вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи.
6. Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2018 йил 11 ойи давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ф.Ҳимматов - вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони ижроси тўғрисида.
Н.Далабаева - вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.
8. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.
Т.Арзиқулов - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
9. Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси Тошкент вилоят кенгашининг депутатлик гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида жойлашган моддий маданий мерос объектлари инвентаризацияси натижалари тўғрисида.
М.Қурбонова - Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
10. Майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида.
О.Рустамов - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270- сонли фармони ижросини таъминлаш шунингдек, кўзи ожиз, кар ва соқов инсонларнинг ижтимоий харитасини ўрганиш бўйича Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгашидаги партия гуруҳи ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан ўтказилган мониторинг таҳлиллари тўғрисида.
З.Эралиева - Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
12. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларнинг
2019 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
13. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
14. Ташкилий масала.
