Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 18 августдаги ХХXIII сессияси КУН ТАРТИБИ


1.                     Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.
 
Т.Арзиқулов - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

2.                     Вилоятда соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.  
С.Отамуратов - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари.

3.                     Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида.
 
З.Эралиева - Халқ депутатлари Тошкент вилояти Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси  раиси.

4.                     Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги бўшаб қолган 27-“Келес” ва 29-“Ўнқўрғон” сайлов округларига ўтказилган сайлов якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш тўғрисида.
 
З.Маркаев - Вилоят сайлов комиссияси раисининг ўринбосари.

5.                     Тошкент вилоятини 2018 йилнинг II чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан
амалга оширилган ишлар тўғрисида.

6. Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойихаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида.

О.Рустамов - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Ф.Худойбердиев – вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи
 
7.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 25 майдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги КҚ-354-III-сонли қарори ҳақида.
Ғ.Ибрагимов – Ҳалқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси.

8. Тошкент вилояти ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан Тошкент вилояти прокурорининг ахбороти тўғрисида

Ш.Раҳматов- вилоят прокурори

9. Тошкент вилоятида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларининг 2018 йил 1-ярим йиллик ҳисоботи ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида.
 
А.Алламуратов- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

10. Тошкент вилояти фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ҳамда иқтисодий судлар раисларининг 2018 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

О.Исмаилов- Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича суди раиси
Д.Тажибоев- Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раиси
М.Абабакиров- Тошкент вилояти маъмурий суди раиси
Р.Расулов- Тошкент вилояти иқтисодий суди раиси
 
11. Маҳалла худудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш тўғрисида.

К.Шодиметов- Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2910-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

А.Худайберганов- Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарорининг вилоятдаги ижроси ҳамда вилоятдаги ахборот ресурс марказларининг бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати тўғрисида.

А.Сайдуллаев Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 27 июль куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 5.2-банди “Ёшлар-Келажагимиз” Давлат дастурининг ижросини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботи ҳамда 15.4-банди “Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида.

О.Таджиев - вилоят ҳокимининг ўринбосари,

 15. Норасмий меҳнат бозорларидаги муаммо ва ечимлар тўғрисида

З.Эралиева - Халқ депутатлари Тошкент вилояти Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси.
 
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурларининг ижроси ҳамда Ангрен шаҳар, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманлари ҳокимликлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижаси тўғрисида.

Р.Хамзаев Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
 
17.Ташкилий масала.           
 
18. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
 
 


Печать   Просмотров: 4901