Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 25 апрелдаги ХХXI сессияси КУН ТАРТИБИ

1.                 Тошкент вилоятида ижтимоий соҳа ходимлари, хусусан, шифокорлар, ўқитувчилар ва талаба-ёшларни жамоат ишларига жалб қилишнинг олдини олиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш, раҳбар ходимларнинг ҳудудларда кўзбўямачиликка йўл қўйишини бартараф этишга қаратилган топшириқлари ижроси, бу борада аниқ механизмни ишлаб чиқиш ва қатъий назорат ўрнатишга доир чора-тадбирларни кучайтириш масалалари ҳақида

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши “Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари” бўйича доимий комиссияси раиси, Сайдахмедов Хотам Анварович
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Арзиқулов Турақул
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
Бурхонов Шукур Бурхонович
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Каримов Данияр Дилмуратович

2.                 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 3182-сонли қарори ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақида

Вилоят ҳокими Ибрагимов Ғуломжон Иномович
Вилоят прокурори Пўлатов Баходир Бахтиёрович
Вилоят ИИБ бошлиғи
Алламуратов Абдумалик Абдукодирович
Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
Файзибаев Алимжан Элчиевич



3.                 Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг “2017 йилда атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлари ҳамда 2018 йилда мазкур соҳада бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар тўғрисида” ҳисоботи ҳақида

Вилоят Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Гапаров Серикбай Алишерович

4.                 Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йил I чорак ижросини тасдиқлаш тўғрисида

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустамов Одилхон Бакиевич

5.                 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилинган айрим қарорларини тасдиқлаш ҳақида

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Ибрагимов Ғуломжон Иномович

6.                 Халқ депуталари Тошкент вилоятига Кенгашига сайланган айрим депутатларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Ибрагимов Ғуломжон Иномович

7.                 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги бўшаб қолган 27-“Келес” ва 29-Ўнқўрғон сайлов округларига депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Ибрагимов Ғуломжон Иномович

8.                 Ташкилий масала
9.                 Тошкент вилояти ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
 
Печать   Просмотров: 5159