Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 09 мартдаги ХХX сессияси КУН ТАРТИБИ

1. Вилоятда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, янги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг сифатини ошириш, боғчаларда таълим тарбия сифатини яхшилаш, соғлом овқатлантириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича 2018 йилга мўлжалланган “Йўл ҳаритаси”ни тасдиқлаш ҳақида.
2. Тошкент вилоятида архив ишини ташкил этишнинг аҳволи ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида.
3. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 4944-сонли фармонининг ижроси тўғрисида.
5. Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилишини қисман ўзгартириш бўйича таклиф киритиш тўғрисида.
6. Тошкент вилояти ҳокимининг “Вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 ноябрдаги 717-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ги 115-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида.
7. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
8. Ташкилий масалалар.
 
Печать   Просмотров: 4938