Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2018 йилдаги ИШ РЕЖАСИ

Тадбирлар номи, мақсади ва кутилаётган натижалар
Тадбирларни ўтказиш муддати
Тадбирларни амалга ошириш шакли
Масъулижрочилар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида вазифа сифатида қўйилган “ижро ҳокимияти органларининг халқ вакиллари – парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳисобот бериш амалиётини кенг жорий қилиш”дан келиб чиқиб, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2018 йилдаги фаолиятининг ушбу йўналишда амалга оширадиган ишларини белгилаб олиш.

2018 йил
январь
Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда комиссиянинг экспертлар гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш
М.Қориева
Е.Аблаева
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаш.
2018 йил
январь
Регламент ва депутатлик
 одоби масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда комиссиянинг экспертлар гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш
М.Қориева ва доимий комиссия аъзолари
3.
Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2017 йилдаги фаолияти якунларини муҳокама қилиш.
2018 йил
февраль
Регламент ва депутатлик
 одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш
Е.Аблаева
Қ.Қосимова
4.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини қамраб олган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этишда халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатларининг иштироки” мавзусида давра суҳбати ташкил этиш.
2018 йил
март
Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилади
М.Қориева ва доимий комиссия аъзолари
5.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган“вакиллик органлари фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича зарур чораларни кўриш” вазифасидан келиб чиқиб, “Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ташаббускорлиги давр талаби” мавзусида семинар ўтказиш.
2018 йил
март
Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилади
М.Қориева ва доимий комиссия аъзолари
6.
“2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида “Фаол тадбиркорлик – Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичи талаби” мавзусида семинар ўтказиш
2018 йил
апрель
Регламент ва депутатлик
 одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш.
Е.Аблаева
Б.Жаббарова
7.
Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2018 йил I-чоракдаги фаолияти якунларини муҳокама қилиш.
2018 йил
апрель
Доимий комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш
Е.Аблаева
Х.Эрматов
8.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Пискент, Бўстонлиқ ҳамда Чиноз туманлардаги ижроси масаласи назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.
2018 йил
май
Доимий комиссия томонидан атрофлича ўрганиб ва муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш
М.Қориева
Қ.Қосимова
9.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Тараққиётнинг янги босқичи: маҳаллий Кенгашлар депутатлари олдида турган асосий вазифалар” мавзусида семинар ташкил этиш
2018 йил
июнь
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти минтақавий филиали билан ҳамкорликда Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари иштирокида йиғилиш
М.Қориева
комиссия аъзолари
10.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатларининг фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг Ишчи йиғилишини ўтказиш.
2018 йил
июль
Регламент ва депутатлар
 одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари иштирокида йиғилиш
Е.Аблаева
11.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги ва навбатдан ташқари сессиялари олдидан депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Комиссиянинг Ишчи йиғилишларини ўтказиш.
Ҳар ойда бир марта
Регламент ва депутатлар
 одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари иштирокида йиғилиш.
Комиссия аъзолари
12.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган “янги иш ўринларини ташкил этиш”масаласини ҳал этишда депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари фаолиятини ўрганиш ва унинг якуни бўйича давра суҳбатиташкил этиш.
2018 йил
сентябрь
Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари  бўйича доимий комиссияси билан ҳамкорликда йиғилиш
Е.Аблаева
Б.Қосимов
13.
“2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури ижросидан келиб чиқиб, Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти бўлими раҳбарининг ҳисоботини эшитиш
2018 йил
октябрь
Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси билан ҳамкорликда йиғилиш
Қ.Қосимова
14.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, белгиланган “Ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказиш
2018 йил
ноябрь
Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилади
М.Қориева ва доимий комиссия аъзолари
15.
Регламент ва одоб комиссиясининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боришни мониторинг қилиш мақсадида Комиссиянинг Ишчи йиғилишини ўтказиш.
Ҳар чоракда
Регламент ва депутатлик  одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг аъзолари иштирокида йиғилиш
Б.Қосимов
Печать   Просмотров: 1064