Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 2018 йил 5 январдаги ХХVIII сессияси кун тартиби

1.Вилоят ҳокимини лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги ташкилий масала.
2.Тошкент вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш тўғрисида;
3.Тошкент вилоятида инвестицияларни кенг жалб этиш, инновацион ёндашув асосида лойиҳаларни амалга ошириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда туризмни ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш тўғрисида;
4.Тошкент вилоятида ёқилғи-энергетика комплекси тизимидаги хўжалик бирлашмалари томонидан амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари, истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия ва табиий газ билан таъминлаш тўғрисида;
5.Тошкент вилоятида ташқи савдо, экспорт, машинасозлик, электротехника, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш, стандартлаштириш комплекс тизимидаги вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида;
6.Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни диверсификациялаш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;
7.Тошкент вилоятинининг архитектура қиёфасини тубдан қайта кўриб чиқиш, коммунал ва транспорт хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда инфраструктурани яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида;
8.Тошкент вилоятида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида;
9.Тошкент вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамоатчилик тартибини сақлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Печать   Просмотров: 3827