Ҳисоб палатаси Қонунчилик палатасида ҳисобот бермоқда

03.04.2021

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мамлакатимизнинг энг олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи бўлиб, Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир. Депутатлар ўз конституциявий ваколатлари доирасида ҳар йили Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқадилар.

Мазкур жараёнда депутатлар парламент назоратини амалга ошириш ва қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, назорат-таҳлил тадбирларига фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини фаол жалб этиш юзасидан парламент ва Ҳисоб палатасининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган қатор таклифларни билдирадилар.

Яқин кунларда парламент қуйи палатасида халқ вакиллари Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади. Ҳисобот дастлаб сиёсий партияларнинг фракцияларида кўриб чиқилади. Фракциялар Ҳисоб палатасининг фаолиятини қандай баҳолайди?

Бу ҳақда маълумотлар бериб борамиз.

Нашр этиш   Ўқилди : 10825