ҚЎШНИЧИЛИК-МИНГ ЙИЛЧИЛИК

05.02.2021

Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида, алохида таькидлаб ўтганларидек, Махалла фуқоролар  йиғини раислари  ва унинг жамоасига қўрсатмалар бериб, уларга  топшириқ ва фаолиятларига кўрсатмалар бердилар. Лекин  шунга  қарамай баьзи  махалаларда яшовчи  қўни-қўшнилар орасида чегара  талашиб  келиб чиқаётган  жанжалли ишларга дуч  келамоқдамиз. Собит  қадам  билан  иш  олиб  борилаётган  кўпкина  махаллаларда яраштирув, келиштурув ишлари  амалга  оширилмоқда. Натижада қўни-қўшнилар келишиб, хатто қуда-анда  бўлиб кетишмоқда.

Яқинда мен  Оққўрғон  туманидаги “Хосилдор” “Элтамғали” ва “Ёшлик” МФЙларида бўлиб, сайловчиларнинг хаётлари  ва  турмуш  тарзлари  билан  яқиндан танишдим. Махаллаларда камчиликларни  синчиковлик  билан  ўргандим. Баьзилари шу  ернинг ўзида хал  бўлди ва баьзиларини  шу ердаги махалладошлар билан биргаликда  хал  қилишга харакат  қилдик. Бунда  махаллаларнинг фаоллари, туман  ер  ва  кадастр хизмати бўлими  ходимлари, туман яраштирув комиссияси  аьзолари ва кенг жамоатчилик  фаол қатнашдилар. Кўпчилик қўшниларнинг чегара муаммолари келиб чиқмаслиги учун  нималарга амал қилишлари тўғрисида ўз фикр  ва  мулохазаларини билдиришди.

Йиғилганлар орасида  ўзининг фикр  ва  мулохазаларини  билан Туман “Ер ресурслари ва кадастр хизмати” бўлими  ходими Азамат Тўрақулов ўртоқлашди

-Хозирги  вақтда хар бир хўжалик ўзининг уй-жойи ва  эгаллаб турган  худудининг  кадастр  хужжати, эгалик хуқуқини берувчи гувохномага эга  бўлиши  талаб қилинмоқда. Туман хокимининг  қарори билан  фуқарога  ер майдони ажратилганида, шу  майдоннинг хуқуқий  эгаси бўлиши  учун  биринчи  бўлиб бизга  мурожаат қилишлари керак. Биз  мутассадилар  қўшнилар гувохлигида ер  майдони қарор  асосида ажратиб ўлчанади. Атроф қўшниларнинг розилигини тасдиқловчи  имзолари билан ер ажратилиб  берилди.

Агар яшаб  келаётган хонадон эгалари ёнидан  янги хўжалик учун ер майдони ажратилиб берилаётган бўлса, чегаралар қўшнилар гувохлигида чегара қисми  қатьий  қилиб  белгилаб қўйилади ва қўшнилар имзоси  билан чегаранинг тўғри белгиланганлиги тасдиқланади. Агар янги  қўшни уй-жой  қурмоқчи  бўлса, қўшни  билан чегара қисимларини яна бир бор кўриб олишлари керак. Тушунмовчилик келиб  чиқса, биздан мутахассисларни  чақириши  керак. Уни қурилишини чегарадан  қанча  метр ташлаб уй-жой қурилишини, ўрта деворнинг олиниши  тўғрисида  аниқ  кўрсатма беради. Ана  шунда  хеч  қандай муаммолар келиб чиқмайди. Ана  шунда сиз  “Қўшнинг тинч, сен тинч” тамойилига амал  қилиб, бахтли-саодатли  хаёт кечириш бахтига эга бўладилар. Халқимизнмнг “Маслахатли тўй татимас”деган нақлнинг  нақадар тўғрилиги  яна бир бор ишонч хосил қиласиз.

Мен Азамат Тўрақулов билан бирга бир  неча  муаммоларни хал этиш учун тушунтириш ишларини олиб бордик. Биз бундай нохуш жанжалларнинг олдини олиш учун ва чиққан жанжалларни хал қилиш учун  дахлдор  шахслар  билан биргаликда хал қилаверамиз.

 

 

З.Т ШОДИЕВА,

 

 Ўзбекистон Олий  Мажлиси  Қонунчилик палатаси депутати.

Нашр этиш   Ўқилди : 19007