Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ 22-сессияси бўлиб ўтди

20.01.2021

 

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Ниғмат Муҳамедов, Олий Мажлис Сенати сенатори Маҳмуд Тоиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари, ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб туман ҳокими биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошевнинг Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида ахбороти тингланди. Мурожаат юзасидан депутат Бахтиёр Руҳиддинов фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Сессияда Паркент тумани прокуратурасининг 2020 йилнинг 2-яримида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда амалга оширилган ишлари юзасидан туман прокурори Дилшод Исмоиловнинг ахбороти тингланди.

Бундан ташқари, сессияда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлуда Бердиқулованинг ахбороти ҳам эшитилди.

Шунингдек, туман ҳокими Ниғмат Муҳамедовнинг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятини тузиш ва унга мудир тайинлаш тўғрисидаги ахбороти эшитили. Кенгаш мудири этиб Мавлуда Бердиқулова тайинланди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Нашр этиш   Ўқилди : 14085