VI чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди

19.01.2021

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши депутати О.Мирзаев, шаҳар корхона, ташкилот ва сектор раҳбарлари, мактаб директорлари, МФЙ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибига мувофиқ қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида.

2. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида.

3. Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида.

4. Бошқа масалалар.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Эшонқулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига доир намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 17.12.2020 йилдаги № КҚ-161–IV—сонли Қарори асосида Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтди. Шунингдек котибият мудирлигига тавсия этилган номзодни фаолларга таништирди ҳамда тасдиқлаш таклифини киритди.

 

Киритилган таклифлар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, бир овоздан маъқулланди. Котибият мудири этиб Саидкаримов Жасуржон Ўринходжаевич тасдиқданди.

 

 

 

 

суратлар муаллифи: Суннат Сапаралиев

Шунингдек, сессия ишида Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, шаҳардаги барча давлат ташкилотлари ва идораларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш ҳамда иш юритишни давлат тилида ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг ХХII сессияси юқоридагиларга мувофиқ, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Нашр этиш   Ўқилди : 11469