Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIV сессияси бўлиб ўтди

11.01.2021

Сессия ишида туман депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Низамов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман бўлим ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар ҳамда туман даражасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, туманда 2020 йил якунлари натижадорлиги ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан Т.Абдижаборов ахбороти тингланди. 

 

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, Фармацевтика институти ҳузуридаги Товоқсой кўп тармоқли техникуми ҳамда Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежларида 2020-2021 ўқув йили дарс машғулотларини анъанавий тарзда бошлаш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан бир овозда маъқулланди.

 

Кун тартибида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Нашр этиш   Ўқилди : 7632