Депутат пахтакорлар хузурига келди

22.10.2020
Ўзбекистон пахтакорлари улкан пахта хирмонини барвақт бунёд этиш учун бор имкониятларини ишга солиб астойдил меҳнат қилишмоқда. Қуйи Чичиқлик пахтакорлар ҳам астойдил меҳнат қилишиб, пахта йиғим – теримида ғайрат ва шижоат кўрсатиб меҳнат қилишмоқда. 

99-Дўстобод сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Зуҳра Турсуновна Шодиева ҳам тез – тез Қуйи Чирчиқ тумани пахта далаларида бўлиб, пахта йиғим – теримида фаол қатнашаётган пахтакорлар ва пахта теримида шартнома билан қатнашаётганларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тингламоқда. 

Қуйичирчиқ туманида ҳамма экин майдонлари кластерлар ихтиёрига берилган. Яқинда  З. Шодиева “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги Ҳусниддин Улуғхўжаев раҳбарлигидаги пахта даласида  бўлиб, пахта теримида қатнашаётганлар билан суҳбатлашди. 

-Биз “Мингчинор” маҳалласида яшаётган уюшмаган аҳоли вакилларимиз, шартнома билан ихтиёрий равишда пахта  йиғим – теримида қатнашаяпмиз, -дея ўз суҳбатини бошлади Муслима Раҳимова, - Кунига 130-140 килограммдан пахта териб, оилам даромадига кунига 168-170 минг сўм қўшаяпман. Ҳар беш кунда илғорлар сафида фаол қатнашаётганлигим учун 5 килограммдан пахта ёғи билан тақдирланмоқдаман.

Муслимахоннинг  гапларини терим илғорлари Соҳиба Аҳмедова, Наргиза Алишева ва Дилшод Абдураимовлар ҳам тасдиқлашди. 
Теримчиларнинг фаол  ҳаракатлари билан бригадатазаматлари бир кунда йиллик режанинг 10-12 фоизи миқдорида пахтани териб олишиб, давлат омборига топширишмоқда. 
Депутат З. Шодиева “Бирлик”  маҳалласидаги Одамбой Болтаев раҳбарлигидаги пахта даласида бўлиб, бу ерда пахта йиғим – теримининг  бориши, теримчиларга яратилаётган шароит, шартнома билан  пахта теримида қатнашаётганлар билан яқиндан  суҳбатлашишди. 

-Пахта элимиз бойлиги,- дейди “Бирлик” мфй раиси Ҳанифа Хусанова.-Пахта йиғим-теримида маҳалламиздан 125 нафрдан ортиқ ишсизлар пахта йиғим-теримида фаол қатнашмоқда. Бунинг натижасида 45 нафардан ортиқ оилалар ўз даромади билан оиланинг қиш  мавсумидан қийналмай чиқиб олишлари учун яхши имкониятларга эга бўлишмоқда. 
Депутатнинг кейинги манзили тумандаги “Гул қишлоғи бўлди. Бу ерда янгидан қурилаётган 100 ўринли болалар боғчаси қурилиши билан яқиндан танишди. Боғча биносини ўз вақтида ишга тушириш   учун маъсуллар билан келишиб олинди.
 
Пардабой Эргашев
Нашр этиш   Ўқилди : 27251