Биринчи теримдаёк 34 центнер хосилдорлик

27.09.2020

Гозиевлар оиласи Хатирчидан Оққурғон туманига кўчиб келганида Шокир жуда ёш бола эди. Ота-онаси билан илк бор пахта даласига чиққанида, у биринчи марта очилган пахталарни кўриб, мен ҳам пахтакор бўламан деб орзу килган эди.

Оиланинг саккиз фарзанди ичида Шокир пахтакорлик касбини танлади. Дастлабки йиллари “Оққурғон” массивининг 1-бўлими устахонасида созловчи, кейинчалик ҳарбий хизматдан кайтгач, хўжалик раҳбари Омон Ковшутов ҳузурига ариза билан кирди ва устахона созловчиликдан пахта даласи ишчилигига ўтказилди. Пахтазордаги меҳнатларини зимдан кузатиб юрган бўлим бошлиғи унга 2006 йили пахтачилик фермер хўжалиги ташкил қилишини таклиф қилди ва 50 гектар ер майдони ажратиб берди. Пахтазорда ҳаётий тажрибага эга бўлиб қолган Шокир Гозиев фермер хўжалигига етакчилик қилишда унчалик қийинчиликларга дуч келмади. Унга Тойир Мусабоев, Жаббор Эсонбоев, Шокир Жалғашевлар каби тажрибали пахтакорлар ўзлариинг ҳаётий тажрибаларини ўргатиб бордилар. Бу ўз самарасини бериб, 2006 йилнинг ўзида пахта ҳосилдорлиги 24 центнердан 27 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги 47 центнерга кўтарилди. Давлатга пилла етказиб бериш режаси 124 фоизга бажарилди. Шунга яраша дала меҳнаткашларининг йиллик даромади ҳам кўпайди. Учинчи йили фермер хўжалигида ишлаш истагини билдирганлар сони 30 нафар кишига яқинлашиб қолди. Мана, хозирги кунга келиб, фермер хўжалигида 34 нафар киши самарали меҳнат қилишмокда.

Улар бу йил давлатга пилла етказиб бериш режасини 128 фоизга бажаришди. Ғалла ҳосилдорлиги 65 центнерга еткаазилди.

Фермер хўжалиги деҳқонлари бу йил туманда биринчилардан бўлиб, пахта теримига киришдилар ва ўзларининг 34 нафар аъзолари билан билан 10 фоиздан ортиқ пахта теришга эришдилар. Пахта теримининг икинчи куни “Халқобод” махалла фукаролар йигини раиси Жумамурод Абдиевнинг амалий ёрдами билан пахта йиғим-теримида фаол қатнашиш истагида бўлганлар сони 70 нафар кишига етказилди ва шу куни йиллик режанинг 14 фоизи микдорида пахта теришиб, давлат омборига етказиб берилди. Учинчи куни теримчилар сони салкам 100 нафарга етиб, уларнинг терган пахталари биринчи теримнинг ўзида 34 центнерни ташкил этди. Орзугул Примова, Нодира Яскова, Нигора Солиева ва Гўзал Мададовалар 110-130 килограммдан пахта теришди.

Фермер хўжалигида ишни қандай ташкил этилгани ва теримчиларга яратилган шароит билан яқиндан танишиш учун Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зухра Шодиева, республика вакили, Оққурғон тумани прокуратураси вакили, туман хоқими муовини ва вилоят, туман Агробанк ходимлари ташриф буюрдилар.

Республикадан ташриф буюрган меҳмонлар теримчиларга терган пахталари учун пулларни ўз вақтида етказиб бериш ва банк билан фермер ўртасидаги карздорликни тўрт кунда узиш топшириғини берди.

-Шартнома режамизни 20 сентябрга бажарамиз,-дейди фермер Шокир Гозиев. - Биринчи теримнинг ўзида шартнома режасини 115-120 фоизга етказамиз.


Пардабой Эргашев




  • 0
 
 
 

Нашр этиш   Ўқилди : 25963