Янги ўқув йилга тайергарлик

22.09.2020

Юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг олий мезони – инсон манфаати, одамларни рози қилиш, келажагимиз ворислари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга қаратилган. Бу жараёнда фидойи устозлар, ўқитувчилар, мураббийларнинг хизматлари беқиёс.

Бу йилги янги ўқув йили пандемия даврида ўзига ҳос малака ҳамда тажрибани ташкил этмоқда. Шунинг учун бу мавсумга Қуйичирчик туманида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди.

Янги ўқув йилига Куйичирчик Президентимиз пандемия даврида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш учун қатор кўрсатма ва топшириқлар бердилар. Фарзандларимизга ўқитувчиларнинг дарс беришда фан асосларини репетиторлар даражасига етказиш талабини қўйдилар. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи тинимсиз изланишлар олиб бориши, малакаларини тинимсиз ошириб боришга ҳаракат қилиши керак.

Ҳозирги кунда Қуйичирчиқ туманида 52 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсатиб, 20185 нафар ўқувчиларга 1629 нафар педагоглар уч тилда таълим-тарбия беришмоқда. Уларнинг 1274 нафар олий маълумотлилар, 355 нафар ўрта махсус маълумотлилардир.

Бу йилги ўқув йилига биринчи синфларга 1952 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

2019-2020 йили тумандаги умумий ўрта мактабни 1490 нафари муваффақиятли тугатдилар. Уларнинг 16 нафари чет эл олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Ўтган йилгига     нисбатан 2020 йилги кириш имтихонларидан  муваффақиятли ўтиб 5 фоизга купайди. Бу туман мактабларида таълим – тарбия беришнинг яхшилаб бораётганлигидан дарак бермоқда.

Туман халқ таълими бўлими ҳар бир ўқув муассасаларининг пухта тайёргарлик билан келишлари учун уларга ҳамма шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишган. Ўқувчилар тўлиқ дарсликлар, инглиз тилида машқ дафтарлари тарқатилди. Фан кабинетлари тўлиқ кўргазмали қуроллар билан таъминланди.

Туманда янги ўқув йилига кўпгина мактаблар жорий таъмирлаш ишларини ва қўшимча синф хоналари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 805 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

2-умумтаълим мактаб филиалининг атрофи ўрилди, 4-умумтаълим мактабининг иситиш системаси таъмирланди: 8-ва 14-умумтаълим мактабларида ҳам иситиш системалари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ана шундай таъмирлаш ишлари тумандаги 18,29,31,33,36,43,47-умумий таълим мактабларида ҳам таъмирлаш, қурилиш ишлари амалга оширилди.

Газлаштирилган 8- ва 19-умумий ўрта таълим мактаблар етарли миқдорда кўмир ёқилғиси билан таъминланди.

Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларнинг тез-тез қўлларини ювиб туришлари учун етарли миқдорда қўл ювгичлар ва совунлар, зарарсизлантириш дори воситаси билан таъминланган. Ўқувчилар ўз уйида қўл ювгичдан 20 сония кир совун билан қўлларини ювишлари уқтирилмоқда.

Янги ўқув йили бошланишидан олдин ўқувчиларнинг ота-оналари билан сўровномалар ўтказилди. Ота ва оналарга сўровномалар билан мурожаат қилинганда 82 фоизи ўқитиш анъавий шаклда тикланишга розилигини, 18 фоизи онлайн шаклда таълим олиш истагини билдиришган. Шу муносабат билан тумандаги барча умумтаълим мактабларида белгиланган гигиеник нормалар асосида дарслар олиб борилиши режалаштирилган.

Пандемия даврида ҳали туман, вилоят кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга биргаликда фаолият олиб бораяпмиз.

Зухра Шодиева

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати

ХДП фракцияси аъзоси.

 

Нашр этиш   Ўқилди : 27881