Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XIII сессияси бўлиб ўтди

31.08.2020
Янгийўл туманида аҳолини эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (Темир дафтар), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда ишлаган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.П.Абдурасулов  ахборот берди. 

Иккинчи масала: янги ўқув йилини қачондан ва қай тартибда бошлаш масаласини ҳал этиш бўйича Янгийўл тумандаги барча ота-оналарнинг фикрини ўрганиш натижаси ва ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида Халқ таълим бўлими мудири А.А.Халиков ахборот берди.

Шундан сўнг,  учинчи масала юзасидан - Янгийўл туманида бўшаб қолган 13-Гулистон сайлов округида сайлов ўтказиш тўғрисида сайлов кодексининг 93-моддасига биноан 27 сентябр куни карантин қоидаларига биноан қайта сайлов ўтказиш белгилаб олинди. 


Нашр этиш   Ўқилди : 15135