Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XI сессияси бўлиб ўтди

31.08.2020
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган, лекин ҳозир ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги  тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Мамажонов  ҳисобот берди.

Янги ўқув йилини қачон ва қай тартибда бошлаш масаласини ҳал этиш юзасидан барча ота- оналарнинг фикрини ўрганиш натижаси ҳамда ўқув йилига тайёргарлик бўйича туман халқ таълими бўлими мудири М.Эрматованинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг жорий йил биринчи ярим йиллик ижроси тўғрисида молия бўлими бошлиғи М.Абдуллаев хисобот берди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Нашр этиш   Ўқилди : 15216